Тест режимида

Хабарлар

Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида ЙПХ инспекторлари томонидан таъқиқланган модда аниқланди

Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 02:30 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари сержант Н.Джуманазаров ва сержант Ш.Хикматовлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига ҳаракатланиб кириб келаётган, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1989 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Ю. Т. нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид” номли дори ва гугурт қутиси ичида 2 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткалари ҳамда 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда ҳамда целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ю. Т. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.