Тест режимида

Хабарлар

Чилонзорда “Damas” русумли транспорт воситасида ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 17:15 лар атрофида ҳайдовчи М.З. ўзига тегишли бўлган “Damas” русумли 10 U 544 RA давлат рақам белгили транспорт воситасини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида, “Новза” масжиди атрофида бошқариб кетаётган вақтида автомашина техник бузилган ва йўл четида тўхтаган. Ҳайдовчи транспорт воситасини қайта юргиздирган вақтида автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин чиққан.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, “Damas” русумли транспорт воситасининг айрим қисмлари ёниб кетган.
Айни вақтда ёнғин содир бўлиши сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати