Тест режимида

Хабарлар

Чилонзор туманида тўхтатилган "Lacetti" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 18 август куни соат 19:05 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Якубаев ва А.Ботировлар томонидан, Фурқат кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.Қ.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Қ. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.