Тест режимида

Хабарлар

“Чинор” ЙПХ масканида ходимлар сергак

2021 йил 28 ноябрь куни соат 03:00 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган “KIA CARNIVAL” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 305 дона “7SHOTS” номли ва 24 дона “ВОЛК” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб аниқланган воситалар ва ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Р.А. туман ИИБга топширилган.

Шунингдек, шу куни соат 03:40 ларда Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган “Cobalt” русумли икки автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳар бирининг юкхонасида 10 донадан, тегишли ҳужжатларсиз телевизорлар олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчилар ва телевизор мосламалари туман ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.