Тест режимида

Хабарлар

“Чинор” ЙПХ масканида ноқонуний тарзда тамаки ҳамда пиротехника воситалари олиб кетаётган ҳайдовчилар аниқланди

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат 13:00 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан, водий йўналишидан Тошкент шаҳар томон ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли юк автомобили тўҳтатилиб текширилганда, юкхонасида умумий 17280 дона “Соловей-разбойник” номли пиротехника воситалари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, кун давомида Фарғона вилоятидан келаётган 2 та “Lacetti" ва “Cobalt” русумли автомобиллар тўҳтатилиб текширилганда, автомобилларнинг салони ва юкхоналаридан бир неча турдаги 10 мингдан ортиқ қути сигаретлар ноқонуний равишда олиб кетилаётгналиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган воситалар Оҳангарон туман ИИБга топширилган.