Тест режимида

Хабарлар

“Чинор” ЙПХ масканида рангли металлар ушланди

         2020 йил 28 октябрь куни соат 14:30 ларда Тошкент вилоятининг “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сержант И.Хусанов водийдан Тошкент вилояти томон ҳаракатланиб келаётган “Daimler Chrysler VITO” русумли транспорт воситасини тўхтатади. Шунда ҳамкасби сержант М.Абдурахмонов билан биргаликда ҳайдовчининг ҳужжатларини ҳамда транспорт воситасининг юкхонасини текширилганида юкхонада тегишли ҳужжатларсиз, умумий оғирлиги 1200 килограмм бўлган рангли металлар борлиги аниқланади. Ҳолат юзасидан керакли ҳужжатларни расмийлаштирилиб ҳайдовчи ва транспорт воситаси Оҳангарон туман ИИБ га тегишли чора кўришлик учун топширилади.

Шу ўринда барча фуқароларимиздан белгиланган қонун-қоидаларга қатъий амал қилишларини, транспорт воситаларида ноқонуний юкларни ташишдан тийилишларини сўраймиз. Зеро, ҳар қандай турдаги ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар эканлигини унутманг!

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати