Тест режимида

Хабарлар

“Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилган “Isuzu”нинг юкхонаси текширилганда...

Жорий йил 19 июль куни  Тошкент вилояти, Охангарон тумани ҳудудида жойлашган “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Ж.Абдураҳмонов ва Я.Тошевлар томонидан тўхтатилган 1986 й.т. ҳайдовчи У.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинаси текширилганда, юкхонасида ҳужжатларсиз, яширин тарзда қопларга солинган рангли металл (алюминий) парчалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, рангли металлар Охангарон тумани ИИБга топширилган.

Суриштирув жараёнида аниқланган рангли металларнинг умумий оғирлиги 1,5 тоннага тенг эканлиги маълум бўлган.