Тест режимида

Хабарлар

“Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилган юк автомашинаси юкхонасида катта миқдорда рангли металл парчалари борлиги аниқланди

Жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ЙПХ инспекторлари Ж.Абдураҳмонов ҳамда Я.Тошевлар Наманган вилоятидан Тошкент йўналишига қараб ҳаракатланаётган ҳайдовчи Р.У. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомашинасини тўхтатиб текшириб кўришганда, автомашина юкхонасидан тегишли ҳужжатларсиз катта миқдордаги рангли металл парчалари борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчи, транспорт воситаси ҳамда ашёвий далиллар туман ИИБга топширилган. Туман ИИБда қоплардаги рангли металл парчалари тортиб кўрилганда 3 тонна 100 килограмм эканлиги маълум бўлган.