Тест режимида

Хабарлар

"Чинор" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт

Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 09:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида соҳавий хизматлар ҳамкорлигидаги текширув вақтида ЙПХ ходими томонидан Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасида 36 та "Волк" номли пиротехника воситалари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 950 қути "Milano" номли тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотлари Божхона бошқармаси ходимларига топширилган.