"Чинор" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт
2022 йил 8 апрель куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Т.У. бошқарувидаги “Sparк” русумли автомобиль тўҳтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 168 дона “Регапен” ва 114 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.