"Чинор" ЙПХ масканида "Нексия" автомобили тўхтатилиб текширилганда
2021 йил 25 август куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Абжалов томонидан "Наманган-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Нексия" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатларсиз 490 қути "Mond" номли ҳамда 4000 га яқин қути турли хилдаги тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилиши учун аниқланган маҳсулотлар ва ҳайдовчи туман ИИБга топширилган.