Тест режимида

Хабарлар

“Чинор” ЙПХ масканида ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйилди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 10:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Р.Имомалиев томонидан “Isuzu” русумли юк автомобили текшириш мақсадида тўҳтатилган. Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган П.Ж. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотганлиги сабабли автомобиль кўздан кечирилган. Текширув давомида автомобиль юкхонасида 17 хил турдаги, 108 қути дори воситалари ноқонуний олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро П.Ж. ва аниқланган дори воситалар Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.