Тест режимида

Хабарлар

"Чинор" ЙПХ масканида тўхтатилган “Nexia” юкхонасида пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди

2021 йил 23 ноябрь куни, соат 11:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтда Наманган вилоятидан Тошкент шаҳри томон келаётган ҳайдовчи 1988 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида “9D” номли 6 дона, “7 SHOP” номли 167 дона, жами 173 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Аниқланган воситалар ва ҳайдовчи қонуний чора кўрилиши учун Оҳангарон тумани ИИБга топширилган. Йўлларда текширувлар давом этмоқда.