Тест режимида

Хабарлар

"Чинор" ЙПХ масканидан ҳаракатланиб ўтаётган "Isuzu" русумли юк автомобиль тўхтатилиб текширилганда

Жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 01:50 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Я.Ш. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомобиль тўхтатилиб текширилганида, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, жами 8416 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Я.Ш. ва аниқланган маҳсулотлар вилоят божхона бошқармасига топширилган.