Чироқчида "Дамас" русумли автомобиллар тўхтатилиб текширилганда...
Жорий йилнинг 27 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари Ж.Мухаммадиев, М.Нормуродов ва А.Жўраевлар ҳамда Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида Чироқчи тумани ҳудудида ўтказилган рейд тадбирлари давомида "Самарқанд-Қашқадарё" йўналишида ҳаракатланиб келган "Дамас" русумли транспорт воситалари тўхтатилиб текширилганда, автомашиналар салонида тегишли ҳужжатларсиз, умумий қиймати 14.960.000 (ўн тўрт миллион тўққиз юз олтмиш минг) сўмлик, оғирлиги 3.400 (уч минг тўрт юз) килограммга тенг бўлган "Аммофос" минерал ўғит маҳсулотлари полиэтилен қопларда олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик ашёлари сифатида олинган "Аммофос" минерал ўғитлари ҳамда ушбу маҳсулотни олиб кетаётган шахслар туман ИИБга топширилган.