Тест режимида

Хабарлар

Чироқчида йўловчига тегишли бўлган целлофан пакетда гиёҳвандлик воситаси топилди

Жорий йилнинг 2 июнь куни соат 23:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканида ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида йўловчи Х.М.га тегишли бўлган, целлофан пакетга ўралган, 5 дона гугурт қутиларига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, "Марихуана" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Вилоят ЭКБнинг хулосасига кўра, топилган модда "Марихуана" гиёҳвандлик воситаси эканлиги, соф оғирлиги 32,7 граммга тенглиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.