Тест режимида

Хабарлар

"Чиройли бўлади" дея, белгиланган қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчи

Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани ҳудудидан ўтган М 41 автомобиль йўлида "Малибу" русумли, давлат рақам белгиси ўзга усул билан ўзгартирилган автомобиль ЙПХ ходимларининг эътиборини тортди.
Автомобиль ҳайдовчисига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан "Чиройли кўриниш" учун транспорт воситасининг давлат рақам белгисини ўзга усулда ўзгартирмасликларини сўраб қоламиз.