Транспорт воситаларидан ахлат ташлаб юбориш нимага олиб келади?
Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 123-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати