"Cobalt" автомобилида олиб кетилаётган "iPhone SE" телефонлари тегишли тартибда расмийлаштирилиб ҳудудий ДСИга топширилди
Бугун, 2022 йил 26 декабрь куни соат 11:10 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" автомобили тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салонида тегишли ҳужжатларсиз, чет мамлакатда ишлаб чиқарилган жами 64 дона "iPhone SE" номли телефонлар олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.К. ва аниқланган қурилмалар Поп тумани ДСИга топширилди.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...