Тест режимида

Хабарлар

ДАМ ОЛИШ КЎНГИЛЛИ ЎТСИН ДЕСАНГИЗ...

Мамлакатимизда, шу жумладан Тошкент вилояти ҳудудида ҳам карантин талаблари шароитдан келиб чиқган ҳолда босқичма-босқич юмшатиб борилмоқда.

Республика махсус комиссиясининг куни кеча эълон қилинган ахборотида таъкидланишича 2020 йил 5 июндан бошлаб “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилади:

-меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

- уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

- меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

Бу, албатта қувонарли ҳол. Аммо, нима бўлганида ҳам эҳтиёткорликни унутмаслик, карантин талабларига амал қилиш даркор. Бундан ташқари, ҳозирги кунда ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши аксарият одамларни тоғли ҳудудларга, соя-салқин жойларга чорлайди. Демак, ушбу ҳудудларда транспортлар оқими сезиларли даражада кўпаяди. Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ  дам олиш учун отланган ҳамюртларимизга мурожаат қилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлга чиқишдан олдин энг аввало транспорт воситангизнинг техник ҳолатини бир карра кўздан кечириб олишни унутманг. Агар бу ишни махсус устахоналарда амалга оширсангиз нур устига аъло нур бўлади. Транспорт бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Энг муҳими Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўллари замонавий тезлик ўлчаш мосламалари билан назорат қилинишини ёдда тутинг ва белгиланган тезлик талабларига қатъий амал қилинг. Бу ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳимдир. Бундан ташқари тезлик талабларини бажариш орқали сиз оилавий бюджетингизга зарар етишининг олдини олган бўласиз. Дам олиш кунларингиз мароқли ўтишини истасангиз юқоридаги талабларга амал қилинг. Биз сизга, оқ йўл тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати