Дастур асосида ўқув машғулотлари давом этмоқда
ДЙҲХХ ходимларининг билим-савияси, малакасини доимий ошириб бориш мақсадида ИИВ ЙҲХББ томонидан белгиланган дастур асосида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги машғулотларга ҳар бир ҳудуддан икки нафардан ходим жалб этилиб, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби юзасидан тажриба ва билим-кўникмалари янада оширилмоқда. Машғулот давомида ўзаро тажриба алмашиш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлар билан доимий танишиб, ўрганиб бориш келгусида албатта ўз самарасини кўрсатади.