ДАЪВАТ
Эрмак топилмади сенга, одамзод
Эртаклар қолмади сен тўқимаган.
Ҳаттоки шайтон ҳам сендан деди дод
Лаъин ҳам сен каби сир ўқимаган.
Худони унутдинг, динингни сотдинг
Май ичиб худога қилдинг ибодат.
Ҳаттоки иблисда нафрат уйғотдинг
Каллани олмоқни қилдинг-ку одат.
Аёл хиёнатлар қилди худога
У ахир кимгадир бир она эди.
Насиҳат қилмоқчи бўлсанг гадога
Шошмай тур устингдан ёзаман деди.
Хулоса қилмадинг дард текканида
Ёлғон тавба қилдинг тузалгунингча.
Мусулмон саждага бош экканида
Ҳаром овқат единг то бўккунингча.
Бироқ Оллоҳнинг ҳам қаҳри келди чин
Эслатиб қўйдику мавжудлигини.
Дунё фарёд солди бир вирус учун
Кўрдилар имоннинг шундай кучини.
Ўлим ҳақ: одамни танламайди у
Мансаб-у, бойликка қуллуқ қилмайди.
Ажалга керакмас нафс ёки орзу
У ахир гадо-ю, шоҳни билмайди.
Эй инсон, қолдинг-ку уйнинг ичида
Зерикдинг интернет ваҳимасидан.
Энди сўз бермайсан тилинг учида
Биласан келмайди Нуҳ кемасида.
Тағин тавба билан дуо айтасан
Эслайсан энг махфий гуноҳларингни.
Имонга қайтасан, динга қайтасан
Кимдан яширасан нигоҳларингни.
Эй, инсон кўзингни оч, атроф қара
Манзилинг бир ҳовуч тупроқ жой бўлса.
Омадинг кетганда борми дўст, жўра?
Ҳаммаси вақтинча ўйнасанг кулсанг.
Шунчаки ҳалол бўл, мард яша бир бор
Хурсанд бўл меҳнатга соғлом ярасанг.
Афсусда қолмагин, айтаман такрор
Энг сўнги чоғингда ортга қарасанг.
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи катта инспектори Ф.Якубов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати