Давлат божхона қўмитаси Жиззах вилояти бошқармасида ўқув семинари бўлиб ўтди
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан Давлат божхона қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу ўқув семинарида божхона ходимларига "Йўл ҳаракати қоидалари"га киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида тушунчалар берилиб, қатнашчилар томонидан берилган саволларга масъул ходимлар томонидан жавоблар берилди. Ўқув семинари якунида қатнашчиларга вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тайёрланган буклетлар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати