Тест режимида

Хабарлар

Давлат рақам белгиси ўзгача усулда ўзгартирилган автомобиль ҳайдовчисига чора кўрилди

Жорий йилнинг 4 август куни Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган рейд тадбири давомида йўл-патруль хизмати ходими томонидан “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 60 U 009 MA бўлган транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи Ж.Ғ. ушбу транспорт воситасини давлат рақам белгиси ўзгача усулда ўзгартирилган ҳолда бошқариб юрганлиги аниқланди. Ҳайдовчига нисбатан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 179-бандида кўрсатилиб ўтилган талабни бузганлиги учун белгиланган тартибда чора кўрилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 6-қисмига кўра, давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.