Тест режимида

Хабарлар

Давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланишдан мақсад битта

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда транспорт воситасининг давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчилар кўп учрамоқда.
Ушбу ҳайдовчиларда мақсад битта - қоидаларни четлаб ўтиб, била туриб ҳуқуқбузарлик содир этиш. Уларнинг содир этган ҳуқуқбузарликлари ортидан эса турли даражадаги оқибатлар билан якун топган йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.