Тест режимида

Хабарлар

Давлат рақам белгисини яшириб ҳаракатланган яна бир учар ҳайдовчи

ОАВлар орқали тезлик сабаб содир этилаётган ЙТҲларнинг оқибати аянчли якунланаётганлиги ёритилиб борилмоқда. Мақсад оқибатини кўрган ва эшитган ҳайдовчи транспорт воситаси тезлигини оширмасдан ҳаракатланишини таъминлаш.

Бироқ, айрим масъулиятсиз ҳайдовчилар ўзи ва йўловчиларнинг ҳаётини хавфга қўйиб, йўлларда ўрнатилган радарларга кўринмаслик мақсадида давлат рақам белгисини яшириб, тезликни етарлича меъёридан ошириб автомобиль бошқаришмоқда.
Видео тасвирда акс этган ҳолатда ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.