Тест режимида

Хабарлар

Давлат рақам белгисидаги "F" ҳарфини "E" ҳарфига ўзбошимчалик билан ўзгартирган ҳайдовчи аниқланди

Ҳайдовчининг бу қинғир усули ортидан қоидабузарлик бўйича жарима бошқа транспорт воситасига қайд этилган ва бошқа манзилга юборилган. Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲББ ходимларининг суриштируви ҳайдовчининг ушбу қинғирлигини очиқлади.

Видеодаги каби ҳолат сўнгги вақтларда тез-тез учрамоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ видеодаги каби қинғир усулни кўзлаган айрим ҳайдовчиларни огоҳлантиради: Аввало қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланинг, юқоридаги каби қинғир усулдан фойдалансангиз ходимлар албатта сизни топишади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.