Тест режимида

Хабарлар

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди:

Тошкент вилояти, Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори сержант Урмонов Дилмурот Бутабоевич (марҳум) "Жасорат" медали билан;

Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор Атабаев Келдибек Аманбаевич "Содиқ хизматлари учун" медали билан;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор Азимов Олим Қаҳрамонович "Шуҳрат" медали билан;

Сурхондарё вилояти, Денов тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Турахонов Давронбек Абдирасилович "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.