“Диққат темир йўл” рейд тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 11 март куни Тошкент вилояти ҳудудида темир йўл кесишмаларига яқин жойлашган 54 та корхона ва ташкилот, 47 та ўқув муассасалари ҳамда 31 та маҳаллалар ва бошқа аҳоли гавжум жойларда темир йўл кесишмаларида содир бўлиши мумкин бўлган мудҳиш оқибатли ҳодисалар юзасидан профилактик тарғибот ишлари олиб борилиб, темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Тошкент темир йўл узели” тасарруфидаги ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларга қарашли темир йўл кесишмаларига ЙҲХБ ходимлари бириктирилиб, темир йўл кесишмаларининг ҳолати кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида аниқланган ҳаракат хавфсизлигига рахна солувчи камчиликларни бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилди. 2020 йил бошидан шу кунга қадар темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузган 284 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, 11 март кунида ўтказилган тадбир давомида 77 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати