Тест режимида

Хабарлар

"Дрифт"чига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Cobalt" русумли, 01P230QB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътизорларига сабаб бўлди.

Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.