Тест режимида

Хабарлар

"Дрифт"чиларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда бир қанча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари турли манёврлар билан ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, унда акс этган давлат рақам белгилари 01N655FB, 01A245JB (ҳозирги давлат рақам белгиси 01W389RB) бўлган "Lacetti" русумли транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.

Видеода акс этган бошқа қоидабузарлик ҳолатлари бўйича суриштирув давом этмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.