Тест режимида

Хабарлар

Дунё бўйича бир кунда 500 нафар атрофидаги болалар мактабга кетиб, ЙТҲлар оқибатида уйга қайтиб келмайди

Карантин талаблари юмшатилиб, кўчаларда транспорт воситалари ҳажмининг ортиши барчани йўл ҳаракати қоидаларига бирдек амал қилишини талаб этади. Зеро, ҳар бир қоидабузарлик ортида мудҳиш автоҳалокатлар яширинган бўлиши мумкин. Янги ўқув йили бошланиб, мактабларнинг очилиши албатта яхши. Бироқ, бу болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларига замин яратиши мумкинлигини унутмаслик лозим. Таҳлилларга кўра, ҳар куни дунё бўйича 1,8 млрд бола мактабга боради. Ачинарлиси шуларнинг ўртача 500 нафари йўлларда автоҳалокат оқибатида уйга қайтиб келмайди. 

Аҳамият беринг, бу фақат мактабга бориш ва келишда автоҳалокатга учраган болалар сони. Шу нуқтайи назардан бизнинг ота-оналарга қиладиган мурожаатимиз қуйидагича:

-кўринишидан оддий, аммо, долзарб қоидаларга амал қилинг;

-болангиз боғчага ёки мактабга бориш вақтида автомобиль йўлидан ўтишига тўғри келса, албатта уларга ҳамроҳ бўлиб, қўлларидан ўшлаб олинг;

-йўл давомида ўзингиз ҳам чалғимасдан, оддий қоидалар, пиёдалар учун билиш зарур бўлган йўл белгилари юзасидан болангизга сабоқ бериб боринг. 

Барча ота-оналардан фарзадларини мактаб ва боғчага олиб боришда, автомобиль йўлларидан ўтишда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.