Тест режимида

Хабарлар

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш марказининг бўш лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази офицер лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори талаблари асосида Ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмаган.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар жорий йилнинг 1 март кунидан 10 март кунига қадар соат 09:00дан 19:00га қадар ИИВ ЖХД ЙҲХХ биносининг 3-қават, кадрлар бўлимига ариза орқали қуйидаги ҳужжатларнинг аслини кўрсатган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Номзодлардан қўйидагилар талаб этилади:

- фуқаролик паспорти;
- ҳарбий гувоҳнома;
- диплом (олий маълумот: ҳуқуқшунос, йўл қурилиши муҳандислиги, йўл ҳаракатини ташкил этиш мутахассислиги бўйича);
- ёши 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам, илмий даражаси ёки илмий унвони мавжудлар учун ёш чегараланмаган);
- илмий унвон ёки илмий даражаси мавжуд номзодлар учун ушбу йўналишда тасдиқловчи ҳужжатлар;
- бўйи эркаклар учун 165 сантиметр, аёллар учун 160 сантиметр ва ундан юқори бўлиши;
- қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (эркаклар).

Изоҳ: Номзодлар танлаб олиниши жараёнида жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда қўшимча талаблардан озод этилади ва якуний суҳбат натижаси бўйича ички ишлар органларига қабул қилинади.

Маълумот учун телефон рақами: (98)-369-76-02

Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 71-уй.