Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбариятининг ташаббуси билан Шеробод туманида жойлашган 41-сонли манзил колониясида ўзларининг жазо муддатларини ўтаётган маҳкума хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олинди. Яқинлашиб келаётган 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бошқарма шахсий таркиби номидан байрам совғалари ва гуллар улашилди. Улар ҳам барча аёллар сингари эътиборда эканликларидан ғоятда хурсанд бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати