Эл корига мададкор - "Эзгулик патрули" бор
Айни кунларда карантин даврида коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида республика махсус комиссияси томонидан кечиктириб бўлмас чоралар кўрилмоқда. Бу чоралар албатта фуқаролар хавфсизлиги ва саломатлиги йўлида хизмат қилади. Махсус комиссиянинг қарорига кўра Тошкент ва Нукус шаҳар, вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент вилоятининг айрим шаҳарларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган. Шу кунларда Сурхондарёда вилоят ИИБ ЙҲХБ "Эзгулик патрули" ходимлари имконсиз қолиб зарурат туфайли юмуш билан кўчага чиққан отахон, ёш гўдаклари билан уйига етиб олишга қийналиб турган аёлга яшаш манзилларига етиб олишларида ёрдам беришди. Бу каби яхшиликлар республикамизнинг кўплаб ҳудудларида амалга оширилмоқда. Унутманг! ИИО ходимлари халқ хизматига ҳамиша тайёр. Фуқаролар хавфсизлиги ва саломатлиги учун тун-у кун хизматда улар!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати