Тест режимида

Хабарлар

Электросамокатлар — индивидуал ҳаракатланиш воситалари сифатида Йўл ҳаракати қоидаларига киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига ҳам бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, қоидаларнинг 6-бандида "Электромотоцикл", "Скутер", "Гибрид автомобиль", "Индивидуал ҳаракатланиш воситалари" каби тушунчалар пайдо бўлди.

Пойтахт кўчалари ҳамда вилоятлар марказларида кун сайин кўпайиб бораётган электросамокатлар — индивидуал ҳаракатланиш воситалари сифатида Йўл ҳаракати қоидаларига киритилди.