Эълон
Ҳурматли фуқаролар, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг маълумотларни қайта ишлаш марказида вақтинчалик носозликлар юзага келганлиги сабабли, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда Маъмурий амалиёт бўлимларининг фойдаланишида бўлган тизимларида ҳам узилишлар кузатилаётганлигини маълум қиламиз.
Юзага келган айрим ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз.