Эндиликда давлат рақам белгиларини уйингиздан чиқмаган ҳолда олишингиз мумкин
Жорий йилнинг 31 июль куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 321-сон қарорига кўра, эндиликда фуқаролар автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини яшаш хонадонидан чиқмаган ҳолда олишлари мумкин бўлади.