Тест режимида

Хабарлар

Энг муаммоли участкаларни аҳоли ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида аниқлаш мақсадида алоҳида электрон портални ишга тушириш топширилди

Туман ҳокимлари, ички ишлар раҳбарлари ушбу порталга қаерга белги, чизиқ, пиёда йўлаги ва светофор кераклиги ҳақидаги маълумотни смета билан очиқ жойлаштиради.

Аҳоли ҳам ушбу рўйхатни тўлдириши, лойиҳаларга овоз бериши мумкин бўлади. Порталга қилинган ишларнинг видео ва фотосуратлари қўйилади, буни аҳоли баҳолайди.

Жамғарма маблағини шакллантиришда барча вилоят ва туманларнинг имконияти бир хил эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, жамғармага маблағларни лойиҳаларни молиялаштириш учун вилоят ва туманларга тақсимлаш ваколати берилади.

Ички йўлларни тартибга олиш учун вилоят ва туман ҳокимлари масъул бўлади.