Тест режимида

Хабарлар

"Equinox" ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 22 июль куни соат 03:10 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Қ.Сиддиқов ва М.Шириновлар томонидан, Ш.Рашидов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Equinox" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Н.З.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2022 йил 6 апрель кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.З. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.