Тест режимида

Хабарлар

“Эркин” ЙПХ масканида қидирувдаги шахс ушланди

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 11:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон ЙПХ инспекторлари А.Муллахўжаев, М.Бегзодов ҳамда Чилонзор ТИИО ФМБ ЖҚБ ходими У.Умаровлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Кобальт” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчи ва йўловчилари маскандаги мавжуд Ўзбекистон Республикаси ИИВ қидирув бўйича махсус тизимдан текширилганида, ушбу автомобиль йўловчиси, 1994 й.т. Б.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги аниқланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати