"Эркин" ЙПХ масканида тўхтатилган "Isuzu" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2022 йил 31 июль куни соат 00:10 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Жуманазаров ва Ш.Хикматовлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Isuzu" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган М.П.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 28 октябрь кунидан буён қидирувдалиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган фуқаро М.П. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...