"Эркин" ЙПХ масканида тўхтатилган юк автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
2022 йил 19 август куни соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Р.Гафуровлар томонидан, Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган "Камаз" русумли юк автомобили тўхтатилиб, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Х.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 31 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.А. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.