Тест режимида

Хабарлар

Эртадан "Зарбдор ойлиги" бошланади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрь кунидаги 147-сон Фармойиши асосида Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида
жорий йилнинг 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар республика миқёсида “Зарбдор ойлиги” бўлиб ўтади. Ушбу ойликда асосий эътиборни Ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, уларда йўл қўйилаётган камчиликлар ва истиқболли режаларни белгилашга қаратилиши режалаштирилган.
Шунингдек, тадбир давомида қоидабузарликларни аниқлаш, йўл ҳаракатини ташкил этишда аниқланган кимчиликларни бартараф этиш, ҳайдовчилар ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш ва бу орқали содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳурматли фуқаролар, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ўтказиладиган “Зарбдор ойлиги”да сиз ҳам фаол иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати