Тест режимида

Хабарлар

Эртага, 10 июнь куни айрим ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 10 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 35-37° бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36° бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.
 
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 34-39° бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 34-39° бўлади.
 
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 38-43° бўлади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 22-27° бўлади.