Тест режимида

Хабарлар

Эртага, 16 март куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 15 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 16 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва ерталаб туман тушиши мумкин. Шарқий ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли худудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.