Тест режимида

Хабарлар

Эртага, 18 март куни айрим ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 18 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 17-19° илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий вилоятининг айрим туманларида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.