Тест режимида

Хабарлар

Эртага, 19 январь куни "Қамчиқ" довонида кучли ёғингарчилик (қор ва ёмғир) бўлиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 2022 йил 19 январь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 м/с гача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.