Тест режимида

Хабарлар

Эртага, 8 июнь куни айрим жойларда шамол чангли бўрон билан бўлиши мумкин

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, эртага, 8 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27°, кундузи 35-37° бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 31-36° бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 34-39° бўлади.
 
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 34-39° бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 34-39° бўлади.
 
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 35-40° бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 38-43° бўлади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 22-27° бўлади.