Тест режимида

Хабарлар

Эртага нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кечаси шимолий ҳудудларга Россиянинг (Москва) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди.

Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қор ёғди, шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кузатилди, айрим жойларда шамолнинг кучайиши 23-28 м/с гача етди. Ҳаво ҳарорати бугун кундуз куни 2-7° илиқдан ошмайди.

Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида баҳорий илиқ об-ҳаво сақланиб туради, куннинг ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати 17-22° илиққача кўтарилади, бу меъёрдан 3-5° га юқоридир.

Эртага нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади, республика ҳудудларининг кўп қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

14 мартда республиканинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Марказий ва шарқий туманларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.